Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси каналда чўкиб кетди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 лар атрофида Янгийўл шаҳар «Ишчилар шаҳарчаси» маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган М.П. мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи «Жўн Ариқ» каналида ўртоқлари билан чўмилаётган вақтда чўкиб кетган.

Йигит ҳудуддаги 5-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлган.

Маълум қилинишича, боланинг жасади кеча, 4 июнь куни топилган.

Янгиликлар