Қозоғистонда полициячи ўз ҳамкасбини бошидан отиб қўйди

Олмаотада полициячи ўз ҳамкасбининг бошидан отиб қўйди. Фожиа Олмалин туманидаги полиция бошқармаси биносида содир бўлди.

Полиция воқеа тафсилотларини маълум қилар экан, соқчилар ўртасида ҳеч қандай можаро бўлмаганини айтди.

«Ҳодиса жойига етиб келган прокурорлар воқеа эрталаб соат 7:50 да озиқ-овқат қабул қилиш хонасида содир бўлганини аниқлади. Гвардия сержанти Даулет Аманболович Кайсанов (1995 йилда туғилган) қўриқчи Амангелдин Эрдос Айдосулининг бошига (1995 йилда туғилган) хизмат тўппончаси билан тасодифан ўқ узди», — деб маълум қилди Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати.

Воқеа содир этган шахсга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 104-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Эҳтиётсизликдан одам ўлдиргани учун унга 4 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Янгиликлар