Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели – Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Malibu-2 ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Ютонг” электробуси иштирокида тўқнашув кузатилган.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.