Aндижонда 12 киши коронавирусга чалинди, 21 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 240 кишига ошиб, жами касалланганлар сони 27 554 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шулардан 12 нафари Aндижон вилоятида аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Aйни пайтга қадар ҳудудда 21 нафар бемор соғайди. Вилоятда жами касалланганлар сони 1057 тага етди. Касалликдан бутунлай фориғ бўлганлар 978 нафарни, ўлим ҳолатлари сони 2 тани ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда 18 682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8703 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ коронавирусга чалинган Aндижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Патиддинов 63 ёшда вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар