«Бухоро» жамоасида руминиялик мураббий иш бошлади

«Бухоро» жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов ўзининг штабига руминиялик мутахассис Аугустин Чирицани қўшиб олди. У жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият олиб боради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу мураббий бундан аввал «Бунёдкор», «Суғдиёна» жамоаларида Сергей Лушанга яқиндан кўмаклашган эди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2018 йил Уругвайга қарши баҳсга тайёрлашда ёрдам берган.

Аввалроқ Бухоро вилоятида 2020 йилга мўлжаллаб тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, жами 239 та объектда, жумладан, 20 та умумтаълим мактаби, 30 та мактабгача таълим муассасаси, 17 та соғлиқни сақлаш, 2 та олий таълим институти биноси, 3 та спорт-соғломлаштириш объекти ва ўнга яқин бошқа объектда таъмирдаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар