Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари қаторида Чуст ош маркази ташкил этилади

Наманган вилоятида Чуст ош маркази ташкил этилади. Ушбу марказни Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Чуст оши азалдан минглаб сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Кўхна тамаддун манзилида жойлашган боғга Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва қўшни республикалардан доимий меҳмонлар келиб, ҳордиқ чиқариб кетадилар. Мана шунга гастрономик туризм дейилади.

Айни пайтда замонавий Чуст ош маркази барпо этиш юзасида амалий иш бошлаган. Бу марказ Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қуриш кўзда тутилмоқда.

Наманган ошхонаси мақтанса арзигулик натижаларга эга. Косонсойнинг мантилари, Норин ва Мингбулоқнинг балиқлари, Янгиқўрғоннинг Нанайи бешбармоғининг анча машҳурлиги бор. Наманган шаҳрида тайёрлаш йўл қўйилган тандирга косаси билан ёпиладиган сомса ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманган ҳокими вилоятдаги қиймати 16 миллиард сўмлик қурилиш объектлари билан танишгани, Чустдаги пахта майдонлари ҳолатини танқид қилгани хамда Наманганда йиллик қуввати 300 минг тоннага тенг бўлган цемент заводи қурилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Янгиликлар