Фоторепортаж: Байрут портидаги портлаш оқибатлари

Ливан пойтахти Байрут портида кучли портлаш содир бўлди. Мамлакат расмийлари юзлаб одамлар жароҳатланганини ҳамда қўшни туманлардаги бинолар зарарланганини маълум қилди. Портлаш Байрут портидаги пиротехника омборида жойлашган омборхоналар ёнида содир бўлган.

Маълум қилинишича, портлашдан олдин кичик тутун ҳолати келиб чиққан ва беш дақиқадан кейин портлаш содир бўлиб, осмонга қизил тутун кўтарилган. Портлаш эпицентридан бир неча километр узоқликда жойлашган биноларда, шунингдек, яқин атрофдаги уйларда шиша ойналар парчаланиб кетган.

«РИA Новости» мухбирининг хабар беришича, юзлаб одамлар жароҳатланган, тез ёрдам машиналари ярадорларни Зайтуна кўрфази ҳудуди ва қўшни кварталлардан олиб чиқмоқда. Ёнғинни ўчириш учун вертолётлар жалб қилинган.

«РБК» портлаш оқибатлари бўйича фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «РИА Новости»

Фото: Twitter

Фото: «Reuters»

Фото: «AP Photo»

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: «AP Photo»

Фото: «РИА Новости»

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: «AP Photo»

Фото: «AP Photo»

Аввалроқ Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш бўлгани хабар қилинган эди.