Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 27 000 дан ошди. Яна икки киши вафот этди

Ўзбекистонда 4 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 047 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 215 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган беморлар, яъни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл), Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этди.

Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрида 340 нафар, Тошкент вилоятида 181 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафар, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 789 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 051 (+789) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 831 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки эркак полиорган етишмовчилигидан вафот этган эди. Шунингдек, коронавирусга чалинган Aндижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар