Ўзбекистонда яна 240 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240 кишига ошиб, 27 554 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари Aндижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Aндижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар — жами 631 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8703 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 70 ёшли ва 51 ёшли икки нафар эркак вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар