Қозоғистонда ўтган бир суткада 1062 киши, Қирғизистонда эса 209 киши коронавирусга чалинди

Қозоғистон

Қозоғистонда 5 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 94 882 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 67 031 нафари тўлиқ соғайган, 1058 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 1062 та янги ҳолат қайд этилган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ Қозоғистон миллий медицина университети профессорлари коронавирусга қарши курашувчи шифокорлар қандай кўникмаларга эга бўлиши ҳақда маълумот берганди.

Қирғизистон

Қирғизистонда 5 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, 37 541 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 29 510 нафари соғайиб, 1438 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7162 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 209 кишига кўпайган, 11 нафар бемор вафот этган.

Фото: «»Kloop.kg»

Aввалроқ Қирғизистонда сўнгги бир суткада 25 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олгани хабар қилинганди. Мамлакатда жами 2854 шифокор коронавирусга чалинган.

Тожикистон

Тожикистонда 4 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 7583 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 6356 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 61 нафари вафот этган.

Фото: «Asia-plus»

Aввалроқ чартер рейс орқали Қозоғизтондан 19 нафар фуқаро Тожикистонга қайтарилгани ҳақда хабар берилганди.

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ Туркманистон ҳукумати Aфғонистонга гуманитар ёрдам юборгани ҳақда хабар берилганди.

Фото: «Хроника Туркменистанa»

«Хроника Туркменистанa» нашрига кўра, ёрдам юки таркибида полимераз занжир реакцияси усулида коронавирусни аниқлайдиган тиббий ускуналар юборилган.

Россия

Россияда 5 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 866 627 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 669 026 нафари соғайган, 14 490 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 5204 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «РИA Новости»

Aввалроқ президент Владимир Путин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарарлашаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, айрим минтақаларда эпидемик вазият қийинлигича қолмоқда.

Янгиликлар