Шавкат Мирзиёев Байрутда юз берган портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ливан пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Аввалроқ Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлганди. Шунингдек, шаҳарнинг деярли 60 фоизи зарарлангани хабар қилинган. Шундан сўнг портлаш оқибатлари бўйича фоторепортаж тайёрланди.