Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 2020 йилнинг 5 август куни Тошкент вақти билан соат 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,2 градусни ташкил этган, шарқий узунликда эса 70,84 градус. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқий йўналиш бўйича 181 километрни ташкил этади.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент — 181 км, 3 балл;
  • Наманган — 113 км, 4 балл;
  • Aндижон — 143 км, 3 балл;
  • Фарғона — 83 км, 4 балл;
  • Гулистон — 177 км, 3 балл;
  • Жиззах — 255 км, 3 балл;
  • Самарқанд — 336 км, 2 балл;
  • Термиз — 453 км, 2 балл;
  • Қарши — 458 км, 2 балл;
  • Навоий — 464 км, 2 баллни ташкил этган.

Аввалроқ Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкентда, Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши Фарғона водийсида, Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берилганди.