Наманганда август ойидаги вилоят даромадининг умумий ҳисоби маълум бўлди

Наманган вилоятининг август ойидаги даромадининг умумий ҳисоби маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йил август ойи даромадлари:

  • Солиқ ва мажбурий тўловлардан тушумлар 118,2 миллиард сўм (33,8 фоиз);
  • Республика бюджетидан олинган тартибга солувчи трансферлар 85,6 миллиард сўм (24,5 фоиз);
  • Республика бюджетидан ўзаро ҳисоб китоблар асосида олинган маблағлар 145,7 миллиард сўм (41,7 фоиз).

2020 йил август ойи солиқ ва мажбурий тўловлардан тушумлар сарҳисоби:

  • Бевосита солиқлар 63 636,2 миллион сўм (53,8 фоиз);
  • Билвосита солиқлар 16 278,1 миллион сўм (13,8 фоиз);
  • Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 18 938,3 миллион сўм (16,0 фоиз);
  • Бошқа даромадлар ва солиқли бўлмаган бошқа тушумлар 19 406,8 миллион сўм (16,4 фоиз).

Наманган вилояти маҳаллий бюджети 2020 йил январь—август ойи харажатларининг гуруҳлар бўйича маълумот ижроси:

  • Харажатлар 2 390,8 миллиард сўм;
  • Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (1-гуруҳ) 1 109,6 миллиард сўм — шундан ижтимоий нафақа тўловлври 207,7 миллиард сўм (46,4 фоиз);
  • Ягона ижтимоий тўлов харажатлари (2 гуруҳ) 222,2 миллиард сўм (9,3 фоиз);
  • Марказлашган инвеститсияларни молиялаштириш (3 гуруҳ) 60,0 миллиард сўм (2,5 фоиз);
  • Бошқа харажатлар (4-гуруҳ) 998,9 миллиард сўм (41,8 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат юридик университети молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилган. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат бюджетининг 6 ойлик дефицити миқдори маълум қилинган эди.

Янгиликлар