Наманганда коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тузалди

Наманган вилоятида 5 сентябрь, шанба куни коронавирусга чалинган 7 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 932 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 891 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 36 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистонда 1 нафар, жами 342 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 293 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 474 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар