Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди (фото)

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 1 сентябрь, сешанба куни дала ҳовлида 675 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Олмалиқ шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У. «Заря» уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У.га тегишли дала ҳовлида 675 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётгани аниқланган. Бундан ташқари, қозон олдидан 1 килограмм 251 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Фуқаро Б.У. ва Х.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғонада уйида кўп миқдорда, Aсакада 570 граммдан ортиқ ҳамда Фарғонада молхонасидаги хамда 2 пакет марихуана сақлаб келган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар