Пахтаободдаги маҳаллалардан биридаги йўлларга 2200 метрлик асфальт ётқизилади (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод тумани «Соҳил» МФЙдаги Жамият кўчасида жами 2200 метр масаофада ички йўлларни асфальтлаш ишлари режалаштирилган, деб хабар бермоқда Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2020 йилда Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан «Соҳил» МФЙ Жамият кўчасида жами 2200 метр масаофада ички йўлларни асфальтлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 1 километр масофада йўллар асфальтланган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Бундан ташқари, махсус техникалар орқали йўл четлари теккисланмоқда, туман йўлларидаги пиёдалар ўтиш йўлаклари таъмирланиб, қайта чизилмоқда. Шунингдек, 4Р-135, 4Р-132, 4Р-133 автомобиль йўлларидаги пиёдалар ўтиш йўлакларига 25 метр оралиқ масофада тезликни чекловчи сунъий нотекисликлар яратилиб, ушбу ҳолатни огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда. Мазкур ишлардан кўзланган мақсад автотранспорт воситалари тезлигини чеклаб пиёдлар хавфсизлигини таъминлаш», — дейилади хабарда

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида кўп йиллардан буён таъмирланмаган кўчага асфальт ётқизилгани ҳамда Иштихонда 6 километрлик йўлни таъмирлашга 890 миллион сўм маблағ ажратилгани ҳақида хабар берилганди.