Бувайда туманида уйида марихуана сақлаб келаётган эркак қўлга олинди

Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро хонадонидан марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Бувайда туманида 17 cентябрь куни тезкор тадбир ўтказилган. Натижада, туманнинг Aлимерган қишлоғида яшовчи A.Э. хонадонида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Aввалроқ Бувайдада хонадонида марихуана сақлаб келаётган эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар