Самарқанддаги айрим ҳудудларда 5 октябрь куни электр энергиясида вақтинча узилишлар кузатилади

Самарқанд вилоятида айрим ҳудудларда 5 октябрь, душанба куни электр энергиясида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Самарқанд ҲЭТК» AЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» AЖ томонидан вилоятдаги истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, шу муносабат билан Самарқанд туманига қарашли подстанция Боғимайдонда 400 киловаттли трансформаторни 6300 киловаттга алмаштирилиши муносабати билан «Захлик», «Миришкор», «Қайнама», «Қорасув», «Навбоғ», «Қўйиқайнама» МФЙларида босқичма-босқич электр энергиясида узилишлар юзага келади.

Бундан ташқари, Нарпай тумани «Оқ олтин» подстансиясида трансформатор алмаштирилиши муносабати билан «Чорбоғ», «Тепақўрғон», «Зоир Ота», «Оқ олтин», «Равот олтин» маҳалларида жорий йилнинг 5 октябрь куни соат 20:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар кузатилиши маълум қилинди.

Мавзуга доир: Ургутнинг айрим ҳудудларида 10 кун давомида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Пастдарғомда 5 та микро ГЭС қуриб битказилгани маълум қилинган.

Янгиликлар