Боғдод туманида пиёданинг телефонини тортиб олган ҳайдовчи 5 йилга қамалди

Фарғона вилояти Боғдод туманида 5 ноябрь, пайшанба куни пиёданинг телефонини тортиб олган ҳайдовчи 5 йилга қамалди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Боғдод туманида 5 ноябрь куни фуқаро C. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича, шу куни номаълум шахс бошқарувида бўлган ҳайдовчи пиёда ҳаракатланиб бораётган вақтида унинг ёнига келиб тўхтаган. Шундан сўнг пиёда қўлида бўлган телефонни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.П. содир этганлиги аниқланган

Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Боғдод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Х.П. муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ва 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, белгиланган жиноий жазоларни ўтаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилди ҳамда унга нисбатан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Аввалроқ Марғилонда пиёданинг 800 минг сўмлик телефонини тортиб олган ҳайдовчи ушланганин ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар