Тошкентда газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида газ босимининг камайиб кетиши оқибатида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилади.

Қайд этилишича, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишга қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.

Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқда. Коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда.

Янгиликлар