Бухорода фуқарони 19 минг доллар пулини ўзлаштирган 21 ёшли йигит ушланди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 44 ёшли Қ.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, «VISA» банк картасидан 19 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 21 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, А.Б., Қ.Ғ. билан Telegram’да танишиб, FOREX электрон биржасида пулларини кўпайтириб беришини ваъда қилган. Натижада ундан 19 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.