Ўзбекистонда куёв ўпишишдан бош тортгани учун барчанинг кўз ўнгида келинни уриб юборди

Ҳодиса ўзбек тўйларидан бирида содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв келинни ургани тасвирланган видеоролик тарқалди.

Кадрларга кўра, йигит келинни ўпмоқчи бўлган. Қиз бунга қаршилик қилган ва у келинни уриб юборган. Фойдаланувчиларни ҳайратлантирган томони, тадбирдаги меҳмонлар куёвнинг бу ҳаракатига нисбатан ҳеч қандай жавоб қилмаган.

Ҳодиса қаерда ва қачон содир бўлгани номаълум.