Бўстонлиқда «Nexia-3» юкхонасида ноқонуний қуролларни олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга тушди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Nexia-3» юкхонасида ҳужжатларсиз ов қуролларини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Фото: Тошкент вилояти Исчки ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, 2021 йил 4 январь куни таҳминан кеч соат 02:00 атрофида Чорбоғ–Сижжак йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Nexia-3» текшириш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудида йўл патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилган.

Фарғона вилоятидан рўйхатдан ўтган давлат рақам белгиси «40 F 011 SА» бўлган «Nexia-3» ҳайдовчисининг ҳужжатлари текширилганидан сўнг машина юкхонаси кўздан кечирилади. Машина юкхонада 3 дона ов қуроли, ўқ ва ўқдон борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, текширув жараёнида ҳайдовчи фақат 1 дона ов қуролининг ҳужжатини тақдим этган. Қолган икки ов қуролининг ҳеч қандай рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган.

Фото: Тошкент вилояти Исчки ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, олинган ашёвий далиллар билан бирга туман ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода тақиқланган ҳудудда қуён овлаган браконьерлар қўлга олингани ва Самарқандда 100 долларга 4 та ўқ-дори сотган шахс ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, табиатга 32 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро қўлга тушгани маълум қилинганди.

Янгиликлар