Туркиянинг зилзила юз берган ҳудудларида таълим олиш 1 ҳафтага тўхтатилди

Бугун, 6 февраль куни Туркияда юз берган зилзила туфайли талафот кўрган ҳудудларда таълим 1 ҳафтага тўхтатилган.

Шунингдек, барча фуқароларга бепул қўнғироқлар имконини берувчи қўшимча алоқа ҳамда текин интернет трафиклари берилди. Бу ҳақда Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Ўмер Фатиҳ Саян баёнотида айтиб ўтилган.

«Операторларимиз зилзила ҳудудида фуқароларимиз учун узлуксиз алоқани таъминлаш бўйича кўрсатма бермоқда. Минтақада барча фуқароларимиз учун эркин сўз ва интернет ўрнатилди. Барча мобил, интернет ва стационар линиялар, шунингдек, қарздорлик туфайли ёпилган телефонлар ҳам қўнғироқлар учун очилди. Айни вақтда вилоятдаги барча таксофонлар ҳам ишга туширилди» дейди Ўмер Фатиҳ Саян.

Янгиликлар