Сурияда зилзила сабабли 237 киши ҳалок бўлди

Бугун, 6 февраль куни Сурияда содир бўлган зилзила туфайли 237 киши ҳалок бўлди. 

Қайд этилишича, ер силкиниши Алеппо, Латакия, Тартус, Ҳалаб ва Ҳама вилоятларига жиддий талафот етказган.

Зилзила содир бўлган вилоятларда ўнлаб одамлар қулаган бинолар остида қолмоқда. Вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлинган ярадорлар сони 400 нафарга етди.

Мутахассислар зилзила эпимаркази Сурияда эмас, Туркияда, мамлакат жанубидаги Искендерун вилоятида бўлганини айтишмоқда. Сурия Миллий сейсмология маркази раҳбари Раед Аҳмаднинг айтишича, у ердаги силкинишлар 7,7 баллга етган, сўнг икки давлат чегарасида 6,4 балл ва ундан кучсизроқ ер силкинишлари қайд этилган. Аҳмад ушбу зилзила 1995 йилдан бери энг кучли бўлганини таъкидлади.

Зилзила маркази Туркияда бўлсада, Сурияда қурбонларнинг сони кўплигини сифатсиз қурилишлар билан боғлашмоқда.

Янгиликлар