2023 йилдан божхоначилар даромади ва мол-мулки декларацияланади

2023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йил якунига қадар республиканинг барча халқаро аэропортларида «Масофавий божхона назорати» тизими жорий этилади.

2022 йил 1 декабрдан божхона кўриги жараёнлари қамраб олинган мобил электрон тизим ишга туширилади.

2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб бориш йўлга қўйилади.

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади.

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.