Андижонда йигит отасини ҳақоратлаган танишини пичоқлади

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 30 апрель куни йигит отасини ҳақоратлаган танишини пичоқлаб ўлдирди.

Таъкидланишича, соат 14:00 да туманнинг Қовул кўчасида яшовчи 25 ёшли М.Д. маҳалладоши 31 ёшли Т.Ж. билан жанжаллашиб қолган. Бунга Т.Ж. М.Д.нинг отасини ҳақорат қилгани сабаб бўлган. М.Д. автомашинасида бўлган хўжалик пичоғини олиб, Т.Ж.нинг қорин қисмига уриб, жароҳат етказгани аниқланган.

Жабрланувчи Т.Ж. олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган бўлса-да, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муложаларга қарамай, шифохонада вафот этган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб борган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи воқеа жойидан яшириниб, маҳалладаги уйларининг бирига қириб, ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида уйнинг ҳожатхонагасига кириб, хўжалик пичоғини ташлаб юборилган. Бир қатор чора тадбирлардан сўнг 1 дона хўжалик пичоғи ҳамда М.Д.нинг эгнида бўлган кийимлар ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар