Тошкентда 1902 йилги олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар