Қирғизистонда ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек-Ўш трассасида (Суусамир водийси) юз берган даҳшатли автоҳалокатда олти киши ҳалок бўлди, яна 8 киши касалхонага ётқизилди.

Mercedes-Benz ва Toyota Alphard автомобиллари тўқнашиб кетди. Икки машинада жами 14 киши, жумладан, 10 ёшгача бўлган тўрт нафар бола бўлган.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўрт киши воқеа жойида, яна икки киши шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Янгиликлар