Андижонда 7 август куни ҳаво бир оз булутли бўлади
«Ўзгидромет» 7 август, жума куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «ЎзА»
Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ атрофида бўлади.