Aндижонда ўтган бир суткада 42 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Aндижон вилоятида 5 август куни 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 978 нафар фуқаролар тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, айни пайтгача Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар — жами 732 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

Aввалроқ Aндижонда яна 12 кишида коронавирус аниқлангани ҳамда 21 нафар бемор соғайгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар