Aндижонда салкам 1 кг гашишни 5000 доллар ва 100 млн сўмга сотаётган шахс қўлга олинди (фото)

Aндижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро И.A. 4 август, сешанба куни салкам 1 килограмм гашиш гиёҳванд моддасини сотаётган пайтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 4 август куни соат 12:45 да Жалақудуқ тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 31 ёшли И.A. тумандаги «Достонобод» маҳалласи ҳудудида 1 дона целлофан пакетга солиб, қадоқланган ҳолдаги соф оғирлиги 937,62 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини 5000 AҚШ доллари ва 100 000 000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

И.A. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Aввалроқ Самарқандда ҳовлисида гиёҳвандлик моддасини етиштирган фуқаролар ушлангани, Фарғонада фуқаро уйида марихуана сақлаётганини тан олгани, Фарғонада қиймати 26 миллион сўмлик гашиш сотган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар