Бухоро ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этди

Ўзбекистонда 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 793 (+239) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган 13 соат мобайнида икки нафар вафот этган. Улар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтга қадар 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ коронавирусга чалинган Тошкент вилояти Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак) вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар