Бухорода 1 киши теришга рухсат берилган максимал исириқ миқдори маълум қилинди

Бухоро Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик инспекцияси 1 киши теришга рухсат берилган максимал исириқ миқдорини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги пандемия шароитида кўплаб фуқаролар томонидан халқ табобатида кенг қўлланиладиган исириқ ўсимлигига эҳтиёж сезиларли даражада ошган. Шу муносабат билан ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимлик ҳисобланган исириқни бир киши теришига рухсат берилган максимал миқдори 500 грамм эканлиги айтилган.

Меъёридан ортиқ исириқ терган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрсидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан жарима солинади.

Aввалроқ, Бухородаги оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бухорода иккита замонавий кинотеатр очилиши ҳам ҳам маълум қилинган эди.

Янгиликлар