Бухорода 6–7 август кунлари «Қовун сайли» ўтказилади

Бухорода ҳар йили вилоят марказининг «Фавворалар майдони»да ўтиши анъанага айланган «Қовун сайли» 2020 йил карантин қоидаларига мувофиқ ҳолда Бухоро шаҳрининг 11 та ҳудудида ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Қовун сайли» тадбирлари 2020 йил 6-7 август кунлари вилоят марказининг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтади:

Абу Али ибн Сино номидаги «Фавворалар майдони»да;

«Арк» тарихий қўрғони олдида;

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ёнида;

32-сонли «Меҳрибонлик уйи» яқинида;

«Гулистон» маҳалласидаги «Гулистон» чойхонаси олдида;

Ислом Каримов кўчасидаги «Малика» тўйхонаси ёнида;

5-кичик ноҳия, А.Сомий кўчасидаги 1-сонли ИИБ рўпарасида;

Мустақиллик кўчасидаги собиқ «Баҳор» кафеси олдида;

«Шарқ-1» мавзесидаги «Олтин минора» чойхонаси рўпарасида;

Навоий шоҳ кўчасида жойлашган «Мега Маркет» савдо мажмуаси олдида;

Алпомиш кўчасидаги эски «Тўқимачи» бозори автотураргоҳида.

Маълумот ўрнида, 1996 йилдан буён ташкил этиб келинаётган «Қовун сайли»да «Кўкча», «Aмири», «Новвоти», «Бўрикалла», «Кампирчопон», «Даҳбеди», «Шерози», «Тошлоқи», «Гулоби», «Баргинай» каби 30 га яқин қовун навлари тақдим этилади. Шунингдек, сайилда алоҳида ўрнак кўрсатган деҳқон-миришкорлар турли номинациялар бўйича рағбатлантирилади.

Аввалроқ Шаҳрисабзда 5—10 сентябрь кунлари ИИ Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар