Бухорода коронавирусга чалинган 20 нафар бемор тузалди

Бухоро вилоятида 5 август куни 20 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 747 нафар фуқаролар тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, айни пайтгача Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Aндижон вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар — жами 732 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

Aввалроқ Бухорода коронавирусга чалинган 61 ёшли эркак вафот этгани ҳақда хабар берилганди.