Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ишчиларининг видео мурожаатига муносабат билдирди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти завод ишчиларининг видео мурожаатига муносабат билдирди.

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бир гуруҳ ишчилари томонидан 3 август куни заводнинг кириш қисмида видео мурожаат қилинди. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 4 август куни ҳокимият вакиллари, ҳуқуқ-тарғибот хизмати органлари вакиллари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти иштирокида мазкур мурожаат муаллифи заводнинг 6 цех ходимлари У.Ф. ва В.Ф. билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кундаги мураккаб иқтисодий ҳолат, жаҳондаги коронавирус пандемияси ва бунинг бизнинг заводга ҳам салбий таъсири тушунтириб ўтилди. Заводда тушумнинг пасайиши ва харажатларнинг қисқартирилиши ҳақида тушунтирилди.

Ҳозирги кунда заводда ўртача иш ҳақи 3—3,5 миллион оралиғида ва улар ўз вақтида тўлаб борилмоқда. Заводнинг ҳар бир ишчиснинг ойлик иш ҳақи муқаддас ҳисобланади. Уларни ўз вақтида беришни бурчимиз деб биламиз. Ундан ташқари, завод ходимлари 3 маҳал иссиқ овқат, бепул кийим-бош, ишга келиб кетиш учун автотранспорт воситалари билан таъминланган. Шунингдек, иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмайди», — дейди Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директор ўринбосари.

Аввалроқ Aндижонда синфдошлар билан «ўтириш»да маст бўлган фуқаро танишини тепиб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзорда 10 дан ортиқ ёшлар қатнашган жанжал юзасидан изоҳ берганди.

Янгиликлар