Фарғонада туркиялик инвесторлар томонидан кўп қаватли уйлар қурилади
Фарғона шаҳрида туркиялик инвесторлар томонидан кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг қурилиш соҳасидаги компанияларининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ҳожиаҳмедов шаҳар ва туманларда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб, бу борада туркиялик инвестор ва лойиҳачилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдириб ўтди.
«Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг раиси Эржан Булут қурилиш соҳасида тажрибага эга компаниялар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Хусусан, “OSC” компанияси бугунги кунда юртимизда қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида бир қатор лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда», — дейилади хабарда.
Фарғона шаҳрида 2020 йил 1343 та хонадонлик 28 та кўп қаватли уйлар қуриб, фойдаланишга топширилади. Мустақиллик массивида ҳам 2 та 16 қаватли уй бунёд этилмоқда.