Наманганда 11 нафар бемор коронавирусдан халос бўлди

Наманган вилоятида 6 август, пайшанба куни коронавирус инфекциясига дучор бўлганлар даволанаётган шифохоналарни яна 11 нафар бемор тарк этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби расмий Telegram канали хабар берди.

Уларнинг энг кичиги беш, каттаси эса 62 ёшда. Оиласи бағрига кузатилганларнинг беш нафари эркаклар, олти нафари эса аёллардир. Тўрт нафари Наманган шаҳрида, уч нафари Янгиқўрғон, икки нафари Учқўрғон, бир нафари Чортоқ ва яна бири Уйчи туманида яшовчи фуқаро ҳисобланади.

Шу тариқа вилоятда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 668 нафарга етди.

Аввалроқ Бухорода коронавирусга чалинган 20 нафар бемор тузалгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар