Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига барча фанлар бўйича масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурлари яратиш топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни 2020 йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 августгача барча 7 минг 200 дан зиёд фан бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминотини ва масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурларини яратиши белгиланди.

Шунингдек, таълим жараёнини сифатли ўқув ресурслари билан бойитиш учун салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар