Ўзбекистонда туроператорлар ташкил этадиган чартер рейсларнинг чипта нархлари нега қиммат эканлиги маълум қилинди

Транспорт вазирлиги туроператолар ва авиакомпаниялар ташкил этадиган чартер рейсларнинг нархлари нега қиммат бўлишини маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра, ташкил этилаётган чартер рейсларнинг қимматлиги қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

қатнов амалга оширилаётган давлатнинг талаби билан аксарият ҳолларда парвознинг бир томонга бўш (йўловчиларсиз) амалга оширилаётгани;

самолётларнинг ижара пули;

йўналиш масофаси ва нечта давлатлар ҳаво кенгли ҳудудларидан учиб ўтиши;

аэронавигацион хизматлар;

аэропорт ер усти хизматлари ва йиғимлари;

олиб келинган йўловчиларни аэропорт ҳудудидан меҳмонхонага транспортда етказиб қўйиш;

меҳмонхонада карантин қоидаларига риоя этган ҳолда бўлишни назорат қилишни ташкил этиш;

тиббий ва санитария хизмати харажатлари;

ПЗР тест синамаларини олиш қиймати ва бошқа молиявий харажатлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Aмур вилоятига жўнатилган фуқаролар юзасидан баёнот берган эди. Шунингдек, Ўзбекистондан 144 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга учиб кетганди.

Янгиликлар