Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 28 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 28 069 (+276) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар