Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1160 кишига етди

Самарқанд вилоятида 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 кишига ошиб, 1160 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1054 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Ҳозирда 106 нафар беморга шифокорлар томонидан стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 19 291 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган бўлса, 8849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар