Самарқандда коронавируснинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар тўғрисида ахборот берилди

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов вилоятда коронавирус пандемиясининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятида ҳар куни Марказий ҳарбий округ мудофаа бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Фақулодда вазиятлар бошқармаси, Ободонлаштириш бошқармаси ва Санитария-эпидимиология ва осойишталик марказининг дезинфекция станциялари томонидан маҳаллаларда, ташкилотларда, корхоналар ва кўп қаватли уйларда дезинфекция ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Маълумот учун, вилоятда 5 август куни 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Aввалроқ Бухорода коронавирус беморларини қабул қилиш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ДХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги 2–3 кун ичида қўшимча даволаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиши маълум қилинганди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар ҳам жалб қилиниши ҳақда хабар берилган.

Ундан ташқари, Пастдарғомда ишга туширилган 1000 ўринли карантин марказига 10 кун ичида қанча фуқаро олиб келингани маълум бўлди. Шу билан бирга, Самарқандда янги ПЗР лабараториялари ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Самарқанд ҳокими эса аҳолининг тез ёрдамга мурожаатлари сезиларли даражада камайганини айтган.

Янгиликлар