Шоҳимардонда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати фаолият юритаётгани маълум қилинди

Фарғона вилоятининг Шоҳимардон қишлоғида 1 августдан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоятнинг қўшни Қирғизистон билан чегарадош ҳудудидаги Шоҳимардон қишлоғида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати фаолияти йўлга қўйилди.

Тажриба тариқасида жорий этилган мазкур сайёр хизмат тури «ГAЗЕЛ» русумли автомобил таркибига жойлаштирилган бўлиб, малакали мутахассислар ва барча зарурий техник қурилмалар билан таъминланган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

«Ушбу қулайликдан қишлоқдаги ногиронлиги бўлган, кекса ёшдаги ҳамда қишлоқ марказидан олис ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар миннатдор бўлишмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳар куни 200 нафарга яқин фуқароларга миграция хизмати кўрсатилиб, хорижга чиқиш биометрик паспорти учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Қурбон ҳайити муносабати билан 200 дан ортиқ эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олинган эди.

Янгиликлар