Тошкент шаҳрида яшовчи коронавирусга чалинган икки бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 28 069 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган бир кечада 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Улар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли М.М. (аёл) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 9113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Бухоро ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар