Улуғнорда 600 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил этилади

Aндижон вилояти Улуғнор туманида 600 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил этилади. Бу ҳақда Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Улуғнор туманидан ёшларга 600 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ер майдонларида ҳозирда ёш тадбиркорлар томонидан экин экишга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Яқин ойлар ичида Улуғнор туманида 600 гектар ер майдонида «Ёшлар боғи» ташкил этилади.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур ерларга кам сув талаб қиладиган ёнғоқ, бодом каби дарахтлар, боғ орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилиши хабар қилинди.

Аввалроқ, Андижонда Тошкент давлат аграр университети филиали негизида Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар