Оқдарёда котибият мудирига хизмат автомашинаси берилди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида котибият мудирига хизмат автомашинаси берилди. Бу ҳақда Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти тўғрисидаги низомга мувофиқ кенгаш котибияти давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Котибият мудири туман кенгаши раиси ўринбосари даражасида бўлади. Иш ҳақи, транспорт ва бошқа масалаларда туман ҳокими ўринбосари даражасига тенглаштирилган. Шу муносабат билан 6 сентябрь куни Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгаши котибияти мудирига «Nexia-3» русумли хизмат автомашинаси берилди.
Ушбу хизмат машинаси котибият мудири Ч.Ортиқовага туман ҳокими Н.Сулаймонов томонидан топширилди, дейилади хабарда.
Аввалроқ коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида «ЗАГС» ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилиши ҳақида хабар берилган. Уларнинг ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши, ФҲДЁ органи мудираси иш ҳақи 5 миллион сўмга (1,5 миллион сўм бўлган), 1 ва 2-тоифали инспекторлар иш ҳақи 3,2—3,5 миллион сўмга етиши (1,2—1,3 миллион сўм бўлган) кўзда тутилган эди.