Ўзбекистонга яна 3 миллион доза вакцина олиб келинди

 

Бугун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 460 000 дозаси «Sputnik V», 
  • 986 480  дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  •  3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Қайд этилишича, айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар