Путин Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини ҳамкорликда ҳал қилишини айтди
Россия президенти Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон миграция соҳасидаги масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги Россия раҳбарининг нутқига таяниб хабар берди.
Путиннинг сўзларига кўра, икки давлат меҳнат бозори ва унга оид ижтимоий масалаларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келадиган муҳожирларни олдиндан тайёрлаш масаласида келишувга эришган.
Сизларда (Ўзбекистонда) маълум даражада босим кузатилмоқда. Лекин нима қилишни биргаликда келишиб олдик. Россияда ишлашни хоҳлайдиган одамларни тайёрлаш масаласини ҳал этамиз, деган Россия раҳбари дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда.
Путин, шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг муҳимлигини қайд этиб, Россия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини билдирди.